"Одноклассники" беадаб сўзларга қарши курашмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Одноклассники" беадаб сўзларга қарши курашмоқда

 "Одноклассники" беадаб сўзларга қарши курашмоқда

"Одноклассники" ижтимоий тармоғи беадаб сўзларга қарши курашни давом эттирмоқда. Ижтимоий тармоқ бу йил видеога қолдирилган шарҳларда беадаб сўзларни “*” белгилари билан алмаштирадиган созланмани ишга туширган эди. Энди эса бу созланма гуруҳдаги шарҳлар учун қўлланила бошланди.

Гуруҳлардан беадаб сўзларни олиб ташлаш учун гуруҳ созланмаларининг “Ошкоралик” параметрида “Гуруҳ шарҳларидаги беадаб сўзларни беркитиш” созланмаси қўшилди.

Бу созланма ёқилганидан сўнг гуруҳдаги мунозаралар, расмлар ва видеоларга қолдирилган шарҳларда топилган барча беадаб сўзлар “*” белгисига алмаштирилади. Созланма хозирча фақат рус тилида ишлайди, аммо яқин орада бошқа тиллар учун ҳам қўлланила бошланади. Созланма ишлатилганида беадаб сўзлар билан шарҳ қолдирган киши ушбу шарҳни ўзгаришсиз кўради, қолган фойдаланувчилар эса бу сўзларни кўришмайди.

Бу созланма гуруҳнинг барча иштирокчилари ва меҳмонларида беадаб сўзларни беркитиш созланмаси ёқилмаган бўлишига қарамай ишлайверади.

Муҳим қайдлардан бири, созланма расмларда, GIF-тасвирлар ва видеолардаги беадаб сўзларни беркита олмайди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru