Beeline янги катта ҳажмдаги 4G интернет пакетларини жорий қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline янги катта ҳажмдаги 4G интернет пакетларини жорий қилди

Beeline янги катта ҳажмдаги 4G интернет пакетларини жорий қилди

Beeline Тошкентдаги инноватсион LTE тармоғининг навбатдаги кенгайиши муносабати билан жорий этилган янги интернет-пакетларни тақдим этди.

Бугун IBC Ҳалқаро Бизнес-марказида бўлиб ўтган матбуот-анжуманида Unitel МЧЖ тижорат директори Максим Ефремов янги линейкани шундай шарҳлади: “Сўнги ойлар мобайнида ҳам янги хизматлар сифатида, ҳам мавжуд тарифлар доирасида Beeline дата-сервисларининг жиддий кенгайиши белгиланди. 2016 йилнинг асосий тренди – абонентларга тақдим этилаётган трафик ҳажмини кўпайтириш, бу нафақат мижозларнинг Интернетга бўлган эҳтиёжи ўсиб бориши билан, балки тармоқларимизнинг имкониятлари сезиларли даражада ўсиб бораётгани билан ҳам боғлиқдир. Сўнги пайт мобайнида пойтахтдаги тўртинчи авлод тармоғи ҳажмини сезиларли даражада кенгайтирганимиз сир эмас, шунинг учун бугунги кунда Интернетдан фойдаланишнинг катта ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ҳам хизматларнинг юқори даражасини таъминлай оламиз”.

Янги пакетлар қуйидаги параметрларга эга:

• “4G Ой 15000 Мб” интернет-пакети – 15 000 Мб 30 кунга $40 эвазига;

• “4G Ой 30000 Мб” интернет-пакети – 30 000 Мб 30 кунга $50 эвазига;

• “4G Ой 60000 Мб” интернет-пакети – 60 000 Мб 30 кунга $60 эвазига.

“Янги пакетлардаги мисли кўрилмаган трафик ҳажми Beeline‘нинг LTE тармоғи таъминлайдиган юқори тезликлар билан боғлиқдир, – дейди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Эътибор беришимизча, айрим абонентлар фойдаланишнинг бирор бир моделига ўрганган ҳолда, нима учун трафик шунчалик тез сарфланиб бораётганини ҳар доим ҳам дарҳол тушуна олмайдилар. Компаниямизда мижозларга пешқадам чиқиб, янги катта ҳажмли пакетлардаги интернет нархи сезиларли даражада арзонлаштирилди. Сўзсиз, улар аввалам бор 4G юқори тезликлари учун мўлжалланган, лекин улардан Beeline‘нинг барча абонентлари ўзлари ишлатадиган технологиядан қатъий назар фойдаланишлари мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, Beeline Тошкентдаги LTE тармоғини кенг кўламли қопланиши ҳақида эълон қилди. Тармоқ LTE 850 (band 18 ва band 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди.

4G тармоғидан фойдаланиш учун янги авлод SIM-картаси ва 4G Beeline тармоғида ишловчи мослама керак бўлади. Абонентлар ўз SIM-карталарини 4G SIM-карталарига Beeline савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида ва дилерлик нуқталарида алмаштириб олишлари мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru