Tesla компанияси америкалик молиячига нисбатан ғаройиб айбловни илгари сурди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Tesla компанияси америкалик молиячига нисбатан ғаройиб айбловни илгари сурди

Tesla компанияси америкалик молиячига нисбатан ғаройиб айбловни илгари сурди

Tesla Motors компанияси Американинг бошқа бир компанияси Quest Integrity Group нефть хизмати кўрсатувчи фирманинг молиявий директори Тодд Катцга нисбатан бир қарашда ғалати айбловни илгари сурмоқда. Forbes журналининг ёзишича, Катц Model 3 электромобили хусусида махфий маълумотларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уриниб, ўзини Tesla раҳбари Илон Маскка ўхшатишга ҳаракат қилган.

Калифорния штати Санта Клара округи олий судига топширилган ҳужжатларда айтилишича, 3 август куни Tesla бош молия мутахассиси Жейсон Уилерга қачонлардир Маск фойдаланган электрон почта манзилини ёдга солувчи манбадан мактуб келган. Мактуб Тесла раҳбари номи билан якунланган.

Мурожаатчиларнинг маълумотларига кўра, мактубда молиявий башоратлар ва Model 3 бўйича буюртмалар хусусидаги ахборотларни юбориш илтимос қилинган. Tesla Motors компаниясининг тахмин қилишича, хатни юборганлар ортида нафақат Катц эмас, балки ўнга яқин манфаатдор шахслар турибди.

Эндиликда, Tesla Quest Integrity Group товон пули тўлашини талаб қилмоқда. Ҳозирча, Катцнинг ўзи нашрга бу борада изоҳ бермаган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru