Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

Британиялик талабанинг ихтироси дунёдаги миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин

22 ёшли британиялик талаба деярли барча шароитларда фойдаланиш мумкин бўлган портатив қурилмани ихтиро қилди, дейилади "Кун" нашрида. Унинг ихтироси мобиль совутгич саналади. Олимлар фикрича, қурилманинг асосий фойдали жиҳати – зарур ҳароратда дори воситаларини сақлаш имкониятидир.

Қурилма муаллифи Лафборо университети талабаси Уилл Бродвей. Ёш ихтирочининг айтишича, у ўз технологияси ортидан фойда кўриш ниятида эмас. «Мен доим инсонларга чинакамига зарур бўлган буюмни яратишни орзу қилганман. Энди менда бу имкон бор», — дейди талаба.
Уилл яратган ихтироси учун рағбатлантирилди. Ёш кашфиётчи бутун дунё бўйлаб ихтирочи-талабалар ўзаро беллашадиган анъанавий Дайсон мукофотини қўлга киритди. Мобиль совутгич 30 кун давомида Цельсий бўйича 2 дан 8 гача бўлган муқобил ҳароратни кўтара олади.

Қурилма қашшоқлик ва можаролар ботқоғидаги мамлакатларда янада керакли бўлади. Технология аммиак ва сувни иситиш натижасида ишлайди. Натижада буғ ҳосил бўлади ва асосий ерга совуқликни етказиб беради. Уиллнинг ҳисоби бўйича, мобиль совутгич йилига 1,5 миллиондан ортиқ инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Айни дамда Уилл ўз ўқишини тамомлашга бор эътиборини қаратган. Шундан сўнг у ўз ихтиросини мукаммаллаштириш истагида. Ҳозирча мобиль совутгич фақат вакциналарни ташиш учун ишлатилади. Бироқ Уилл айрим ўзгаришлар технология имкониятларини кенгайтиришига ишонч билдирмоқда.

«Трансплантация учун донорлик қонлари, тана аъзолари – буларнинг барчаси ҳали ҳам узоқ муддатгача совуқ ҳароратда сақлаб бўлмайдиган совутилган пакетлар ёрдамида олиб келинади. Менинг совутгичим бу ва бошқа муаммоларга ечим топади», — деб айтди Уилл.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru