Ижтимоий тармоқда Samsung’нинг янги смартфони сурати пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ижтимоий тармоқда Samsung’нинг янги смартфони сурати пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқда Samsung’нинг янги смартфони сурати пайдо бўлди

Ўтган ҳафтада Хитойда маълумотлари пайдо бўлган янги буклама смартфон -Samsung Galaxy Folder 2 сурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

SM-W2017 сурати дастлаб Weibo микроблоглар хизматида тарқалган.
Ижтимоий тармоқда Samsung’нинг янги смартфони сурати пайдо бўлди

Sammobile маълумотига кўра, янги смартфон дисплейи - 4,2 дюйм (Super AMOLED). Ташқи жиҳатдан буклама қурилма Galaxy J арзон линия смартфонларини эслатади.

Galaxy Folder 2 тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 820 процессори, 64 Гб ички ва 4 Гб тезкор хотира, 12 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.

Қурилма Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Смартфоннинг расмий нархи эълон қилинганича йўқ, аммо унинг 300 доллар атрофида сотувга чиқиши кутилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru