Samsung портлаш хавфига эга Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириб беришни бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung портлаш хавфига эга Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириб беришни бошлади

Samsung портлаш хавфига эга Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириб беришни бошлади

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси аккумуляторлари ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар туфайли, ўзининг Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштира бошлади, деб ёзмоқда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Дарё» нашри..

Алмаштириб бериш жараёни бошланган Жанубий Кореяда жами 400 мингга яқин ушбу моделдаги смартфон сотилган. Компания уларни янги смартфонларга алмаштириб бериши ёки оператор мобил тармоғига уланиш ҳақидаги шартномани бекор қилиши мумкин.

Galaxy Note 7 смартфонлари савдоси ўнта мамлакатда 17 августда бошланди, аммо сентябрь бошида смартфоннинг қувват олиш элементлари қизиб кетиши ва ёниб кетиши ҳолатлари ҳақида хабарлар келиб туша бошлади. Шундан сўнг компания ушбу моделдаги барча смартфонларни янгиларига бепул алмаштириб беришини эълон қилди. Компания жами 2,5 миллионга яқин Note 7 смартфонларини қайтариб олиши маълум қилинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru