Apple компанияси MacBook ноутбукининг янги версиясини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси MacBook ноутбукининг янги версиясини намойиш қилди

Apple компанияси MacBook ноутбукининг янги версиясини намойиш қилди

Apple компанияси ўтказаётган Spring Forward махсус тадбирида компания MacBook ноутбукининг янги версияси намойиш қилинди.

Қурилма аввалги моделидан 24 фоизга ингичкароқ қилиб ишланган (17,3 ммга нисбатан 13,11 мм) ва оғирлиги 907 граммдан кўпроқни ташкил қилади.

Apple вице-президенти Фил Шиллернинг айтишича, ноутбукдаги аккумулятор қурилманинг кунбўйи ишлашига имкон беради.

Қурилмалар 10 апрелдан стандарт кўринишдаги модели учун 1299 доллар, олий кўринишдаги модели учун 1599 доллар нархда сотувга чиқади.

Янги MacBook уч хил: кумушранг, тўқ-кулранг ҳамда тилларанг кўринишларда сотилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru