Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компаниясининг 500 мингдан ортиқ янги Samsung Galaxy Note 7 телефонлари АҚШга етказилди, мамлакат ҳукумати смартфонларни қайтариш ҳақида эълон қилганидан сўнг аввал сотилган моделлар компания томонидан алмашитирилди. Бу ҳақида Samsung'нинг расмий сайтида маълум қилинди, дейилади "Кун" нашрида.
Телефонни эртага, 22 сентябрда АҚШнинг чакана савдо билан шуғулланувчи дўконларидан алмаштириш мумкин. Бундан ташқари, Samsung компанияси Galaxy Note 7 учун янгиланган дастурий таъминот ишлаб чиқариши ҳақида маълум қилди, унинг ёрдамида қурилмадан фойдаланиш хавфсизлигини аниқлаш мумкин. Экраннинг ўнг бурчагидаги яшил батарея белгиси қурилма аккумулятори тўғрилангани ва смартфон хавфсиз эканлигидан далолат беради.
Американинг Истеъмол маҳсулотлари хавфсизлик комиссияси (ИМХК) аккумуляторнинг қизиб кетиши ва портлаши эҳтимоли сабаб АҚШ ҳудудидаги тахминан 1 миллион Galaxy Note 7 қурилмаларини қайтариш ҳақида расман эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди