22:29 / 21.09.2016
6 632

Таҳлилчилар iPhone 7 смартфонининг нархини ҳисоблаб чиқишди

Таҳлилчилар iPhone 7 смартфонининг нархини ҳисоблаб чиқишди

IHS Markit компанияси таҳлилчилари 32 гигабайтли хотирага эга янги iPhone 7 смартфонининг қисмлари нархини ҳисоблаб чиқишди. Бу ҳақида "Кун" хабар берди.

Тадқиқот давомида экспертлар янги флагман тўпламининг нархи 223,8 долларни ташкил қилишини ҳисоблашди. Бироқ бу кўрсаткич қурилмани ишлаб чиқариш ва йиғиш харажатлари эмас, қисмлар таннархинигина инобатга олади. АҚШда янги смартфоннинг чакана нархи - 649 доллардан иборат.

iPhone 7 қурилмасининг энг қиммат қисми 43 долларга баҳоланган дисплейи бўлиб чиқди. Intel процессори эса 34 долларни ташкил қилади. Смартфоннинг энг арзон қисмларидан бири аккумулятор бўлиб, унинг қиймати - 2,5 долларга баҳоланган.

Экспертлар янги флагманни ишлаб чиқариш iPhone 6S'га нисбатан 36,89 долларга қимматга тушишини аниқлашди.

Apple компаниясининг сўнгги iPhone 7 қурилмаси тақдимоти сентябрь ойи бошида Сан-Францискода бўлиб ўтди. Янги қурилманинг ўзига хослиги - унда қулоқчинлар уланадиган 3,5 миллиметрли туйнукнинг йўқлигида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Таҳлилчилар iPhone 7 смартфонининг нархини ҳисоблаб чиқишди