Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси берган баёнотига кўра, Galaxy Note 7 фаблетининг Европа мамлакатларидаги сотувлари 28 октябрда қайта тикланади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Samsung Electronics носоз Galaxy Note 7 смартфонларини расман 19 сентябрдан бошлаб алмаштиришни бошлаган эди. Бироқ ҳатто алмаштирилган янги смартфонларда ҳам қурилма қизиши ва батарея зарядининг одатдагидан кўп сарфланиши каби муаммолар тўғрисида хабар берилган. Шунингдек, тармоқда янгиланган Galaxy Note 7 смартфонларининг яна ёниб кетганлиги ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.
Жанубий Кореялик гигант 2 сентябрдан ўтказилган матбуот анжуманида Galaxy Note 7 фаблетидаги аккумуляторлар билан боғлиқ носозликни расман тан олиб, моделнинг глобал сотувларини вақтинча тўхтатиши ва муаммони бартараф этишини маълум қилган эди.
МДҲ мамлакатларида ушбу модель ҳали расман сотилмагани сабабли алмаштириш дастури йўлга қўйилмади. Ҳозирча Galaxy Note 7 МДҲ мамлакатларида қачон сотилиши ҳақида аниқ хабарлар мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?