Lenovo бармоқ изи билан ҳимояланадиган биометрик ноутбук тайёрламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo бармоқ изи билан ҳимояланадиган биометрик ноутбук тайёрламоқда

Lenovo бармоқ изи билан ҳимояланадиган биометрик ноутбук тайёрламоқда

Хитойнинг Lenovo фирмаси бошқа технологик компаниялар билан ҳамкорликда FIDO (Fast IDentity Online) стандарти асосидаги бармоқ изи билан ҳимояланадиган ноутбукларни тайёрлашни режалаштирган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Ноутбуклар ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи бўлган хитойлик гигант ушбу мақсадда Synaptics, Intel ва PayPal компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундай бармоқ изи билан ҳимояланган ноутбукларда онлайн харидларни паролни клавиатурада териб ўтирмай, шунчаки бармоқни табга қўйиш орқали амалга оширса бўлади. Бу албатта, ушбу технологиянинг битта афзаллиги, холос. Шубҳасиз, бундай ноутбуклар юқори хавфсизлик тизимига эга бўлади.

Бармоқ изи билан ҳимояланган Lenovo ноутбуклари уч қатламли хавфсизлик тизими билан таъминланади: у қурилманинг аппарат қисмига ўрнатиладиган Natural ID бармоқ изи сенсори, Intel ва FIDO хавфсизлик тизимларидан таркиб топади. Оддий қилиб тушунтирсак, фойдаланувчининг бармоқ изи ва FIDO маълумотлари ноутбукда шифрланган ҳолда бутунлай сақланади. Сизга энди маълум сервислардан фойдаланиш учун пароль зарур бўлмайди, шунчаки бармоқ изингизни ўзи етарли. Бу нарса ҳисоб қайдномалари ва ноутбукнинг хавфсизлигини бир неча баробарга оширади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru