UMS ICT Expo 2016да 4G LTE Интернети чегараларини кенгайтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS ICT Expo 2016да 4G LTE Интернети чегараларини кенгайтирди

UMS ICT Expo 2016да 4G LTE Интернети чегараларини кенгайтирди

2016 йил 21-23 сентябрь кунлари кенг қамровли ва ёрқин ходисаларга бой ICT Expo 2016 Анъанавий ахборот технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда UMS мобил оператори илк бор иштирок этди. Тадбирда компания тақдим этган асосий маҳсулот – юқори тезликдаги “тўртинчи авлод” Интернети бўлиб, унинг имкониятлари кўргазманинг минглаб иштирокчиларига Samsung ва Huawei мобил қурилмалари ёрдамида намойиш этилди.

ICT Expo 2016 иштирокчилари UMS стенди олдида Интернет тезлигини ўлчаб кўришлари, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олиш ва юклашлари, виртуал реаллик кўзойнаклари ёрдамида юқори тиниқликдаги видеорокликларни кўришлари мумкин бўлди. Эътиборлиси шундаки, ўлчовлар давомида UMSнинг 4G LTE Интернети download-тезлигининг энг юқори кўрсатчиклари рекорд натижа – 143,93 Мб/сгача етиб борди. Шундай экан, UMS мобил оператори яна бир бор пешқадам data-оператор эканлигини исботлади.

Айтиб ўтиш жойизки, UMS компанияси томонидан Тошкент шаҳрида 4G LTE тармоғи ишга туширилганига уч ойдан бироз кўпроқ вақт ўтди. Биринчи ҳафтанинг ўзида унга 10 мингдан зиёд абонентлар уланган бўлса, хозирда ушбу кўрсаткич 89 минг нафар абонентга етди.

Тегишли равишда 1000 ва 2000 дақиқа, мегабайт ва SMS-хабарларини ўз ичига олган UMSнинг янгиланган «Maxi New» ва «Ultra» тариф режалари ҳам ICT Expo 2016 кўргазмасида намойиш қилинди. Стенд меҳмонлари UMS тармоғи ичида бепул кўнғироқларни амалга оширишга имкон берувчи «Super 0» хизмати билан танишиб чиқишди. Мобил оператор ходимлари компания фаолиятига қизиқиш билдирган тадбирнинг барча иштирокчилари саволларига жавоб қайтаришди ва уларга маслаҳатлар беришди.

Бундан ташқари, Анъанавий ахборот технологиялари миллий кўргазмасида UMS мобил оператори ўзининг амалдаги ва янги абонентлари учун «Бонус Like!» танловини ўтказди. Танловнинг оддий шартларини бажариб, улар бепул мобил Интернет трафиги олиш ҳуқуқини берувчи сертификатларга эга бўлишди. Шундай қилиб, компания интерактивлик ва стенд меҳмонлари билан жонли суҳбатга катта эътибор қаратди.

“UMS компанияси телекоммуникация соҳасининг энг юқори даражадаги тадбирларида иштирок этишга интилади. ICT Expo кўргазмаси бунга ёрқин мисол бўла олади. Анънага кўра, бу йилда ҳам ушбу кўргазма миллий АКТ бозори иштирокчилари учун энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Янги технологиялар, энг охирги русумдаги мобил қурилмалар, 4G тармоғи имкониятлари ҳамда кўплаб бошқа маҳсулот ва хизматлар намойиш этилди. Компаниямизнинг ижобий имиджини қўллаб-қувватлашга, брендимиз ихлосмандлари билан суҳбатлашишга, уларга эътиборимизни намоён қилишга имкон яралганидан жудаям мамнунмиз”, - дея таъқидлади “UMS” МЧЖ тижорат директори Сайёджон Маткаримов.

UMS мобил оператори кўргазма ташкилотчилари, ҳамкорлар ва барча меҳмонларга самарали ўтказилган тадбир учун ўз ташаккурини изҳор этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru