Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

Россиянинг Кривой-Рог шаҳрида яшайдиган Валерий Левченко исмли дастурчи электрон матнларни қўлёзма конспектларга ўгирадиган “Писец” номли сервис устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда TJournal'га асосланиб "Terabayt.uz" хабар берди.

Дастурчининг айтишича, сервис айни пайтда бета-синов босқичидан ўтмоқда. Тез орада ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлади.
Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

Сервис рус ва инглиз тилларидаги матнлар, тиниш белгилари, сон ва формулаларни аниқлай олади. Бошқа аналоглардана фарқли равишда “Писец” ёзувларни баъзи хатолар билан ўгиради, натижада ёзув янада табиий кўринади. Келажакда сервисга турли шрифт турларини қўллаш кўзда тутилган.
Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

Левченконинг таъкидлашича, мазкур дастур “макулатурани” севадиган ва талабалардан тинмай констпект ёзишни талаб қиладиган ўқитувчиларга “қарши курашишда” жуда асқотади.

Қўлёзма шаклига ўгирилган матнларни дафтарга ёки исталган А4 форматда чоп этиш мумкин бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru