02:36 / 02.10.2016
8 452

Вақтида сақланмаган Word файлини қандай қилиб қайта тиклаш мумкин?

Вақтида сақланмаган Word файлини қандай қилиб қайта тиклаш мумкин?

Кўпчилик компьютер ва ноутбук фойдаланувчиларига яхши маълумки, Microsoft Word матн таҳрири дастури ҳужжат устида иш кетаётган пайтда ҳам уни сақлаб туради. Шу боис бирор сабабга кўра вақтида сақланмаган файлни қайта тиклаш имкони бор. Бу ҳақда «JustCoolIdea.ru»га асосланиб «Дарё» сайти ҳикоя қилади.

Файл сақланмай туриб дастур ёпилган ёки компьютер ўчган бўлса, сақлашдан олдин киритилган маълумотларни тиклаш учун унча қийин бўлмаган бир қанча амалларни бажариш керак. Маълумотлар компьютер ичида сақлангани тайин, уларнинг жойлашув ерини топиш кифоя.

Асосий ойнада (Word’нинг эски версияларида — «Файл» менюси) «Сведения» («Маълумотлар») бандини топинг. У ерда «Управление документом» («Ҳужжатни бошқариш») пункти бор. Ушбу пункт «Восстановить несохраненние документи» («Сақланмаган ҳужжатларни тиклаш») функциясини таклиф этади.

Бу ўринда бир қанча файллар орасидан керагини танлаш талаб этилади.

Файл қай даражада тўлиқ сақлангани эса созламаларга боғлиқ. Тўлиқ сақланиши учун «Охирги автоматик сақланган версияни сақлашсиз ёпиш пайтида қўшимча тарзда сақлаб қўйиш» функцияси ёқилган бўлиши лозим.

Бундан ташқари, автоматик сақлаш орасидаги танаффусни 2–3 дақиқада оширмаслик керак. Бу сизга исталган вақтда исталган файлни қайта тиклаш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Вақтида сақланмаган Word файлини қандай қилиб қайта тиклаш мумкин?