Telegram’да ўйин ўйнаш имконияти пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram’да ўйин ўйнаш имконияти пайдо бўлди

Telegram’да ўйин ўйнаш имконияти пайдо бўлди

Энг оммабоп мессенжерлардан бири бўлган Telegram’да эндиликда турли ўйинларни бевосита чат интерфейсида ўйнаш мумкин бўлди. Бу борада мессенжер блогида маълумот берилган. Ўйинлар бот-платформа асосида ишлайдиган Gaming Platform 1.0 версиясида орқали ишга туширилади. Платформада кучли графика ва товуш параметрлари қўллаб-қувватланади, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.

Ҳозирда Telegram’да 30 яқин ўйин мавжуд бўлиб, келажакда ўйинлар миқдори узлуксиз кўпайтириб борилади.
Telegram’да ўйин ўйнаш имконияти пайдо бўлди

Ўйинни бошлаш учун исталган чатда “@gamee “ ботини чақириш керак бўлади. (Аввал Telegram’ни сўнгги версияга янгилашни унутманг)

Сервис HTML5 протоколи базасида яратилган бўлиб, ўйинлар сўров бўйича оддий веб-саҳифа сифатида юкланади ва гаджетнинг хотирасини доимий тарзда банд этмайди. Ўйинларни Apple (iPhone 4’дан бошлаб) ва Android қурилмаларида (Android 4.4 версиясидан бошлаб) ўйнаш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru