Тошкентда Meizu M3 Note смартфони 1,35 млн сўмдан сотила бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Meizu M3 Note смартфони 1,35 млн сўмдан сотила бошлади

Тошкентда Meizu M3 Note смартфони 1,35 млн сўмдан сотила бошлади

Ўзбекистонда Меизу компаниясининг М3 Ноте модели савдога чиқди, деб ёзади “Мобинфо.уз”. Компания ушбу смартфонни арзон модел сифатида таништирса-да, унинг маҳаллий бозордаги нархини паст деб бўлмайди.

Металл корпус ва бақувват батареяга эга Meizu М3 Note смартфони апрел ойида тақдим этилган эди.

Смартфонга саккиз ядроли Мedia Тek Helio P10 протсессори ўрнатилди. Тезкор хотира ҳажмига қараб, смартфон икки хил версияда чиқарилади (2 Гб ва 3 Гб). Хотирани қўшимча равишда mikroSD ёрдамида 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

Аккумулятор сиғими — 4100 мА/соат, бу 17 соат давомида видео кўриш учун етарлидир. Смартфон LTE нинг барча частоталарини, шунингдек, VоLTE технологиясини “кўтара олади”, бу автоном тарзда ишлаш вақтини анча кўпайтиради.

Дисплей ўлчами 5,5 дюймга тенг, асосий камера 13, олд камера эса 5 мегапикселлидир. Бармоқ изи сканери “Уйга” (Home) тугмасига ўрнатилган.

Смартфон кулранг, оқ ва тилларанг корпусларда тақдим этилади.

Meizu M3 Note нархи Хитойнинг ўзида 125 доллардан бошланади. Тошкентдаги “Флешка” савдо мажмуасида эса уни 1 344 000 сўмга сотиб олиш мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru