Миллий интернет танловига аризалар 1 ноябрга қадар қабул қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Миллий интернет танловига аризалар 1 ноябрга қадар қабул қилинади

Миллий интернет танловига аризалар 1 ноябрга қадар қабул қилинади

“MIT.uz” — миллий интернет танловига аризалар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда танловнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилди.

Тўртинчи марта ўтказилаётган танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган веб-дастурчи, дизайнер, робототехник, журналистлар ҳамда блогерлар қатнашиши мумкин. Танловга фаолият кўрсатаётган ёки 2016 йил 1 сентябргача интернет тармоғига жойлаштирилиши режалаштирилган сайтлар тақдим этилади. Битта иштирокчи томонидан танловга тақдим этилиши мумкин бўлган сайтлар миқдори чекланмаган.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

Асосий номинациялар:
- Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятларини ёритувчи энг яхши сайт;
- Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаётни ёритган энг яхши сайт;
- Давлат тилидаги энг яхши сайт;
- Энг яхши янгиликлар сайти;
- Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти акс этган энг яхши сайт;
- Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт;
- Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт;
- Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт;
- Йил мазмунига доир энг яхши сайт;
- Тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт;
- Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт.

Қўшимча номинациялар:
- Икки тилда яратилган энг яхши сайт
- Спорт соҳасида энг яхши сайт
- Энг яхши шахсий блог
- Энг яхши сайт дизайни
- Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт
- Мобиль алоқа воситалари учун мўлжалланган энг яхши дастур

Танловнинг низомида қайд этилишича, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи веб-сайт яратувчилар (жисмоний ва юридик шахслар) иштирок этади. Танлов уч босқич (танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш, ғолиб ва совриндорларни саралаш ҳамда тақдирлаш)да ўтказилади. Ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимининг куни ва жойи ташкилий қўмита қарорига асосан белгиланади ва www.mit.uz сайтида эълон қилинади.

Миллий интернет танловига аризалар 1 ноябрга қадар қабул қилинади. Танлов иштирокчиси аризани топширишдан олдин танлов низоми билан тўлиқ танишиб чиқиши ва унда кўрсатилган талаблар ҳамда қоидалар асосида аризани тўлдирилиш лозим. Иштирокчилар аризани танловнинг www.mit.uz расмий веб-саҳифаси ва @MITUZBOT телеграм боти орқали тўлдириши ёки mituz2016@kmail.uz электрон почтасига юбориши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru