Махсус дисплейга эга жаҳондаги илк пластик карта » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Махсус дисплейга эга жаҳондаги илк пластик карта

Махсус дисплейга эга жаҳондаги илк пластик карта

Франциянинг киберхавфсизлик технологияларини ишлаб чиқувчи Oberthur Technologies компанияси кредит карталарни фирибгар ва ўғрилардан ҳимоя қилишнинг жуда антиқа усулини ўйлаб топди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Бугунги кунда кредит карталарни ўғирлаш, уларнинг маълумотларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, фирибгарликнинг энг кенг тарқалган, замонавий кўринишларидан ҳисобланади. Ўғрилар, асосан, карта номери, унинг амал қилиш муддати, фойдаланувчи номи ва CVC- кодларни ўғирлаб, турли йўллар (масалан, интернет-дўконлар орқали) кредит картадаги пулларни ўзлаштиришлари мумкин. Албатта, бу бироз тасаввурга сиғмайдиган ҳолат. Аммо, афсуски, бундай фирибгарлик тури айни замонда жуда кўп кузатилмоқда.

Французлар томонидан ўйлаб топилган Motion Code номли хавфсизлик тизими ўзгарувчан CVC-кодларга асосланган. Бу эса кредит картани ўғирлашнинг олдини олиши табиий. Нега дейсизми? Ахир, карта ўғирлангани билан ундаги код барибир тез орада ўзгартирилади ва натижада ундан фойдаланиш имконияти чекланади. Мустаҳкам материалдан қилинган картадаги митти дисплейда CVC-кодлар ҳар 60 дақиқада ўзгариб туради.

Экран картага созланган литий батареядан қувватланади, ундаги заряд уч йил муддатга етади. Ҳозирда мазкур технология иккита француз банклари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Келгусида Motion Code технологиясидан Польша, Мексика ва Буюк Британия банклари фойдаланиш истагини билдиришган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru