Lenovo 12 дюймли Yoga Book тайёрламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo 12 дюймли Yoga Book тайёрламоқда

Lenovo 12 дюймли Yoga Book тайёрламоқда

Bluetooth SIG (Special Interest Group) ва бошқа сертификатлаш ҳужжатларига асосланиб, Notebook Italia нашри берган хабарга кўра Хитойнинг Lenovo компанияси 12 дюймли Yoga Book версиясини сотувга чиқаришни режалаштирган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.

IFA-2016 кўргазмаси доирасида кўрсатилган Yoga Book нетбуклари (гибрид планшет) мобил шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Моделнинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, унга клавиатура ўрнига сенсорли панель ўрнатилган. Шунингдек, панелда ёзиш учун Wacom стилуси ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирда Yoga Book 10 дюймли экран версиясида, Windows ва Android платформаларид тақдим этилмоқда. Bluetooth SIG келтирган маълумотларга кўра, нетбукнинг Lenovo YB-Q501L ва YB-Q501F модель кодли вариантлари тайёрланмоқда. Geekbanch бенчмаркида ушбу моделлар Yoga Book12 номи остида келтирилган. Унга 2/4 ГБ тезкор, Intel Atom x5-Z8550 процессори ва Android 6.0.1 Marshmallow ўрнатилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru