Facebook компанияси бир неча мамлакатлар вакиллари билан олис ҳудудларни интернетга улашда дронлардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.
Бунда Aquila учувчисиз аппаратидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Дрон илк парвозини жорий йилнинг июнида Аризона штатидаги полигонда амалга оширган эди.
300 килограмм массага эга аппаратнинг қанот қоқиш масофаси Boeing 737 никидан каттароқдир (42,06 метр). Унинг биринчи парвози кўзда тутилганидан бир соатга кўпроқ — 96 дақиқа давом этди.
Тизим ишлаб чиқувчилари синовлар якунларига кўра бир терабайтга яқин ахборотни қўлга киритди. Aquila кейинги парвозини амалга оширгунига қадар ушбу ахборотни таҳлилдан ўтказиш талаб этилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди