Расмларни ўзига хос форматга ўзгартириш хусусиятлари билан машҳур бўлган Prisma иловасига тез орада видеоларни қайта ишлаш функцияси ҳам қўшилади. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.
Ҳозирча мазкур функция фақат илованинг iOS версиясида ишламоқда ва бета-синов босқичидан ўтказилмоқда. У орқали Prisma’да давомийлиги максимум 15 сония бўлган видеороликларни таҳрирлаш мумкин. Бундан ташқари, сервисга тез орада GIF-анимацияларни қайта ишлаш функцияси ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.
Prisma иловаси Ван Гог, Пикассо ва Левитан каби машҳур рассомлар услубида расмларни қайта ишлаш учун нейротармоқлардан кенг фойдаланади. Илованинг iOS платформасига мўлжалланган версияси 2016 йилнинг 11 июнида чиқарилган. Android версияси эса июль ойининг сўнгида Google Play’га жойланган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?