Sony Xperia Ear номли смарт-гарнитурани сотувга чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Sony Xperia Ear номли смарт-гарнитурани сотувга чиқаради

Sony Xperia Ear номли смарт-гарнитурани сотувга чиқаради

Sony компанияси шу йилнинг 18 октябрь куни Sony Xperia Ear номли ақлли гарнитурани сотувга чиқаради, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.

Sony Xperia Ear персонал ёрдамчи функциясини бажарадиган кичкина гарнитура ҳисобланади. У овозли буйруқларни аниқлаб, смартфон билан боғланади ва фойдаланувчига керакли маълумотларни тақдим қилади. Гарнитура Sony Agent технологиясини қўллаб-қувватлайди, унга яқинлик сенсори ўрнатилган. Мисол учун, гарнитура ўз эгасини жорий ишлардан чалғитмаган ҳолда, режалаштирилган ҳодиса ва топшириқларни эслатиб туриши мумкин.

Гаджет 29,5 x 15,2 x 25,2 мм ўлчамга эга бўлиб, бор-йўғи 6 грамм юк босади. У оғирлиги 31 грамм бўлган зарядлаш қурилмасидан қувватланади. Sony Xperia Ear NFC ва Bluetooth модулларини қўллаб-қувватлайди, IPX2 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Нархи – 194 доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru