LG шаффоф экранли букиладиган планшетни патентлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG шаффоф экранли букиладиган планшетни патентлади

LG шаффоф экранли букиладиган планшетни патентлади

Мана бир неча йилдирки Жанубий Кореянинг йирик технология компаниялари Samsung ва LG букиладиган дисплейли қурилмаларни яратиши ҳақида бонг урмоқда. LG ушбу йўналишдаги ҳаракатларининг илк натижаси сифатида 2013 йилда қайрилма экранли G Flex смартфонини ҳам намойиш қилган эди. Албатта, ушбу модель айнан букиладиган экранли қурилма эмас эди, бироқ у ишлаб чиқарувчининг мазкур соҳадаги мақсадини аниқ ифодалашга хизмат қилди.

Яқинда LG компаниясининг икки томонга букиладиган планшет прототипини патентлагани тўғрисида интернет тармоғидаги нашрларда бир қанча хабарлар тарқалди. Патентнинг техник хусусиятлари акс этган суратда икки букиладиган қурилмани кўриш мумкин. Унинг бир тарафида мусиқа ижросини бошқариш элементлари акс этган бўлса, иккинчи бўш томонида бирор контентни кўрсатадиган дисплей кўзда тутилган. Дисплейнинг бир қисми шаффоф бўлиб, иккала тарафи сенсорли панель билан қопланади.
LG шаффоф экранли букиладиган планшетни патентлади

LG G Flex анонсидан сўнг Жанубий Корея компанияси 2017 йилга бориб букиладиган экранли қурилмаларни сотувга чиқариши ҳақида турли хабарлар ёзилган эди. Афтидан, бундан 3 йил олдин ёритилган хабарларда айтилган прогнозлар кейинги йилда амалга ошади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru