Samsung Galaxy S8 февраль охирида тақдим этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy S8 февраль охирида тақдим этилади

Samsung Galaxy S8 февраль охирида тақдим этилади

Одатда, Жанубий Корея технология гигантининг янги флагманлари ойнинг илк саналарида тақдим этиларди. Бироқ сўнгги пайтда интернет тармоғида пайдо бўлган маълумотларга кўра, Samsung’нинг навбатдаги флагмани — Galaxy S8 намойиши 2017 йилнинг 26 февралида ўтказилиши мумкин. Бу борада Riccolo ресурсининг Твиттердаги саҳифасида хабар берилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу ресурс компаниянинг бошқа смартфонлари тегишли тақдимот саналарини аввал ҳам тўғри “башорат” қилган, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.

Тахминларга кўра, Samsung Galaxy S8 тўрт томондан қайрилган экран, қўш камера (компания смартфонлари ичида биринчи бўлиб) ва виртуал Home тугмасига эга бўлиши мумкин.

Тақдимот тизеридаги кўзнинг қорачиғида саккиз рақамини кўриш мумкин. Унга катта эҳтимол билан Galaxy Note 7 каби кўз ёй пардаси сканери татбиқ этилади. Шу билан бирга, янги флагман Mali-G71 график адаптери созланган Exynos 8895 процессорида ишлаши ҳақида турли хабарлар тарқалган.

Жанубий Кореялик гигант Galaxy Note 7 билан содир бўлган носозлик ва омадсизлик туфайли янги флагманни камчиликлардан холи қилиб ишлаб чиқариши лозим. Акс ҳолда унинг истеъмолчилар ишончини йўқотиши кундай равшан.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru