Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади

Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади

АҚШ ва Жанубий Кореяда бир нечта янги партиядаги, алмаштириб берилган Galaxy Note 7 смартфонлари яна ёни кетганлиги туфайли Samsung мазкур смартфонни ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиб туради. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Samsung АҚШ, Хитой ва Жанубий Корея расмий ташкилотлари билан муаммони аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ушбу моделдаги смартфонни тайёрлашни вақтинчалик музлатган. Ҳозирча алмаштирилган Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетиши юзасидан ишлаб чиқарувчи ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 7 смартфонларидаги батареяда носозлик аниқлангач ва бир неча ўнлаб ёниб кетиш ҳолатлари қайд этилгач, компания уларни қайтариб олишни бошлаган. Бироқ ҳатто алмаштирилган Galaxy Note 7 смартфонларида ҳам қизиб кетиш ва батареянинг бир маромда ишламаслиги каби камчиликлар мавжуд бўлгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru