11:57 / 10.10.2016
11 033

Янги Bravo Online тарифи – абонентлар учун янада кўп бонуслар

Янги Bravo Online тарифи – абонентлар учун янада кўп бонуслар

Beeline янги Bravo Online тарифининг ишга тушгани ҳақида хабар беради. Энди ушбу тарифда баланс $2,99дан $3,99 гача бўлган маблағга тўлдирилганда компания абонентлари 7 кунга 200 дақиқани ва қўшимча 200 дақиқани дам олиш кунларида тармоқ ичидаги суҳбат учун, шунингдек Telegram, Viber ва WhatsApp мессенжерларида мулоқот қилиш учун 200 Mб қўлга киритадилар.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Биз мазкур таклифни оддий акциядан бепул мулоқот учун бонусли ҳақиқий тариф режасигача ривожлантириб олдинга улкан қадам ташладик. Кўплаб абонентларнинг истакларига кўра ҳар сафар хисоб $2,99дан ортиқ маблағга тўлдирилганда бепул дақиқаларни қўлга киритиш имконини узайтирдик. Бундан ташқари, ҳисобда мавжуд барча маблағлар алоқанинг бошқа хизматларига сарфлаш учун балансда қолади”.

Янги Bravo Online тарифида тармоқ ичидаги чиқиш қўнғироқларининг дақиқаси $0,02ни ташкил этади. Ўзбекистон бўйича қолган чиқиш қўнғироқларининг дақиқаси - $0,03. Маҳаллий SMS‘лар нарҳи $0,02, Интернет – бир мегабайт учун $0,1. Кунлик абонент тўлови - $0,06.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси абонентлари учун тариф режасига ўтиш коди *110*570#.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Bravo Online тарифи – абонентлар учун янада кўп бонуслар