Олимлар ҳозиргиларидан 100 мартта тезроқ қувват оладиган аккумулятор яратишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар ҳозиргиларидан 100 мартта тезроқ қувват оладиган аккумулятор яратишди

Олимлар ҳозиргиларидан 100 мартта тезроқ қувват оладиган аккумулятор яратишди

Жанубий Кореяда бир гуруҳ олимлар ноёб хусусиятларга эга аккумуляторлар ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди, деб ёзади “Hi-tech.mail.ru” Yonhap агентлигига таяниб.
Корея фан ва технологиялар институти (KAIST)олимлари янги материал — қандайдир суперконденсаторни яратди. Ушбу компонент шарофати билан батареялар ҳозирги литий-ионлиларига қараганда 100 марта тезроқ заряд олади.

Шунингдек, улар энергия сақланиш зичлигини қарийб бир ярим марта ошириш имконини беради. Янги аккумуляторлар литий-ионлиларга нисбатан каттароқ сиғимга эга бўлади, аммо ҳажми ўз ҳолича қолади.

Технология яратувчилари тахмин қилишича, суперконденсатордан электромобил ва мобил қурилмалар аккумуляторларида фойдаланиш мумкин бўлади. Бироқ батафсил маълумот ошкор этилмаяпти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru