Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр куни якунланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр куни якунланади

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр куни якунланади

Beeline “Евраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) ҳалқаро мобил иловалар танловига иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш давом этаётгани ҳақида хабар беради. Бу мобил ва АТ-ечимлари соҳасидаги Global Mobile Challenge энг йирик ҳалқаро танловнинг маҳаллий босқичидир.

15 октябр кунига қадар Ўзбекистонда мобил илова жорий қилган ҳар бир мутахассис www.eurasiamobilechallenge.com сайтида рўйҳатдан ўтиб, 2017 йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган биринчиликнинг ҳудудий босқичига уч йўлланмадан бирини олиши мумкин. Ҳудудий босқич ғолиби I, II ва III ўрин учун мос равишда умумий нархи $20 000, $15 000 ва $10 000 миоқдоридаги пуллик совринлар ва девайсларни қўлга киритади.

Танлов иштирокчиларининг ишлари ҳар бир иштирокчи-мамлакатнинг соҳа экспертлари томонидан новаторлик, муҳимлик, универсаллик ва ноёблик мезонлари бўйича баҳоланади. Танловнинг финали 2017 йилнинг феврал ойида Барселонадаги Mobile World Congress доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru