LG компанияси ўзининг янги G4 смартфонидан 10 млн дона сотишни мўлжалламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG компанияси ўзининг янги G4 смартфонидан 10 млн дона сотишни мўлжалламоқда

LG компанияси ўзининг янги G4 смартфонидан 10 млн дона сотишни мўлжалламоқда

LG G3 смартфонлари ўтган йили сотувга чиқарилгандан бери бутун дунё бўйлаб 6-7 млн нусхада сотилган. G4 смартфон борасида компаниянинг умидлари каттароқ – компания 2015 йилда бу қурилмадан камида 10 млн дона сотишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг иккинчи рақамли смартфон ишлаб чиқарувчиси вакиллари мартнинг бошида Барселонада бўлиб ўтган MWC 2015 кўргазмаси тугагандан кейиноқ эълон қилишган.

LG бу мақсадга эришиш учун смартфонни Европада, АҚШда ва Жанубий Кореяда катта миқёсда реклама қилишни режалаштирмоқда. Компания Хитойда бу смартфоннинг муваффақиятли сотилишига шунчалик ишонч билан қараяптики, ҳаттоки бу мамлакатни G4 промо-акциялар бўлиб ўтадиган давлатлар қаторига ҳам киритмаган. Бироқ, LG Хитойни ўзи учун катта аҳамиятга эга бўлган бозорлардан деб ҳисобламоқда ва бу мамлакатда маҳаллий брендлар, хусусан, Xiaomi билан “куч синашиб кўрмоқчи”.

LG G4 нинг кўрсаткичларига келадиган бўлсак, улар ҳақида ҳали ҳеч нарса расман айтилмаган. Гапларга қараганда, қурилма HTC One M9 смартфонида ишлатилган, бироқ Samsung ўзининг янги Galaxy S6 смартфонида ишлатмаган бир кристалли Qualcomm Snapdragon 810 процессори негизида қурилади. Бундан ташқари, смартфон 3 ёки 4 Гб тезкор хотира, 2560 × 1400 пиксел кўрсатиш қобилиятига эга 5,2 дюймли дисплей, оптик стабиллаш тизимига эга 20,7 Мп ли орқа томонда ўрнатилган камера, бармоқ излари сканери билан жиҳозланади. Операцион тизим сифатида Android 5.1 дан фойдаланилади. LG G4 ўзининг олдинги моделидан ташқи кўриниши жиҳатидан қанчалик фарқ қилишини фақатгина унинг OnLeaks сайтида чоп этилган орқа томонининг суратидан билиш мумкин. OnLeaks сайтининг хабар беришича, гаджетнинг ўлчамлари 48,9 × 76,5 × 9,9 мм ни ташкил қилади.

LG G4 смартфони тақдимоти апрелда бўлиб ўтади, бироқ ҳозирча унинг аниқ санаси айтилмаган. Баъзи тахминларга кўра, ушбу смартфон MWC 2015 кўргазмасида кўрсатилмаганига бу кўргазмада унинг асосий рақиби Samsung Galaxy S6 намойиш қилингани сабаб бўлган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru