Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Бундан бир неча кун аввал машҳур Instagram (Facebook компаниясига карашли) фотосервисининг ходимлари янги офисга кўчиб ўтишди. Шу муносабат билан Wired нашри офиснинг дизайн ва интерьерига бағишланган фотосуратларни эълон қилди.

Instagram хизматида жами 300 ходим фаолият кўрсатади. Олдин фотосервис жамоаси Facebook кампусида бошқа ходимлар билан биргаликда ишлаб келишган. Яқинда Instagram жамоаси ижтимоий тармоқнинг Менло-Паркдаги (АҚШ, Калифорния) штаб-квартираси атрофида жойлашган янги офисга кўчиб ўтди, дейилмоқда "Terabayt.uz" сайти хабарида.

Фотосервис раҳбарияти янги офис хизматнинг копцепциясини акс эттириши ва мобил илова дизайнига ҳам мос тушишига ҳаракат қилган. Бино лоббисига ўрнатилган экранларда сервис фойдаланувчилари томонидан жойланган энг яхши тасвирлар намойиш этилади. Шунингдек, офисда расм ва видеога олишга мўлжалланган махсус безатилган майдонлар кўзда тутилган. Бинода музокара ва дизайн-штормлар учун махсус хоналар ташкиллаштирилган.
Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Instagram янги офисга кўчиб ўтди (фотожамланма)

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru