Xiaomi Mi Alarm Clock – ақлли будилник » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi Mi Alarm Clock – ақлли будилник

Xiaomi Mi Alarm Clock – ақлли будилник

Хитойнинг Xiaomi компанияси сўнгги вақтда турли ақлли гаджетларни яратишда давом этмоқда. Бу гал хитойлик шоввоз Mi Alarm Clock номли ақлли будилникни тақдим қилди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Янги гаджет фойдаланувчини ёқимли мусиқалар билан аста-секин уйғотиши мумкин. Қурилмада светодиодли ёруғлик фони кўзда тутилган, унга сигнал ўчирадиган йирик тугма ўрнатилган. Бундан ташқари, гаджетни Mi App иловаси орқали смартфондан созлаш имконияти мавжуд. Mi Alarm Clock бирламчи параметрлар бўйича ўрнатилган стандарт сигналларга эга, бироқ фойдаланувчи смартфондаги исталган оҳангни ҳам созласа бўлади. Энг қизиғи, будилник нафақат уйқудан уйғонишга, балки сокин мусиқалар остида уйқуга кетишда ҳам ёрдам беради.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, гаджетга турли овоз баландликларини қўллаб-қувватлайдиган илғор динамик ўрнатилган. Mi Alarm Clock 30 доллар нархида сотувга чиқарилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru