Google ва Facebook Осиёга юқори тезликдаги интернет олиб келади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google ва Facebook Осиёга юқори тезликдаги интернет олиб келади

Google ва Facebook Осиёга юқори тезликдаги интернет олиб келади

Айни вақтда АҚШнинг икки йирик компанияси — Google ва Facebook ўзаро ҳамкорликда Лос-Анжелесдан (АҚШ) Гонгконггача юқори тезликдаги интернет кабелларини ўрнатиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берган.

Англаганингиздай кабеллар Тинч океани орқали ўтказилиб, конструкциянинг умумий узунлиги қарийб 13 минг километрни ташкил қилади. Мустаҳкам толали кабеллар Осиё қитъасига сониясига 120 терабит тезликдаги интернет оқимини олиб келади.

Албатта, юқори тезликдаги интернет тармоғини тақдим қиладиган бундай конструкция ҳар икки компанияга Осиё қитъасида янада самарали сервис кўрсатишга хизмат қилади.

Йирик кабелли интернет кабеллари ушбу соҳада етарли тажрибага эга савияли компаниялар томонидан Тинч океани орқали ўтказилади. Мазкур конструкция “Pacific Light Cable Network” номи билан юритилиб, 2018 йилда қуриб битирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook компанияси Microsoft билан Атлантика океанидан катта тезликдаги интернет кабелларини ўтказишга келишиб олган эди. Google эса 6 бор худди шундай лойиҳага қўл урмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru