2014 йил натижаларига кўра Samsung компанияси “ақлли” соатлар бозорида етакчи бўлган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2014 йил натижаларига кўра Samsung компанияси “ақлли” соатлар бозорида етакчи бўлган

2014 йил натижаларига кўра Samsung компанияси “ақлли” соатлар бозорида етакчи бўлган

Statista компанияси ўтган йил давомида бутун дунё бўйлаб 6,8 млн дона “ақлли” соат сотилганини айтмодқа. Бундай қурилмаларнинг ўртача нархи 189 долларни ташкил этган.

Statista “ақлли” соатлар деганда “вақтни кўрсатувчи қўлда тақиб юриладиган ва интернетга симсиз улана оладиган” қурилмани тушунади. Яъни бундай қурилмаларга фитнес-билакузукларининг баъзи моделлари ҳам киритилиши мумкин.

Бу бозорда Samsung сўзсиз етакчилик қилмоқда: бу компания ўтган йилнинг 12 ойи мобайнида тахминан 1,2 млн дона ақлли-соат сотган ва шу тариқа бозорнинг 17,6 фоизини эгаллаган.

Бозорнинг бу секторида 2-ўринни Pebble соатлари эгалламоқда: ўтган йил натижаларига кўра бу қурилмалардан тахминан 700 дона сотилган, бу бозорнинг 10,3 фоизини ташкил қилган. 3-ўринни 600 минг нусхада сотилган ва бозорнинг 8,8 фоизини эгаллаган Fitbit қурилмалари эгалламоқда.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru