Италияда чўмилиш ҳавзасига эга суперяхта концепти тайёрланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Италияда чўмилиш ҳавзасига эга суперяхта концепти тайёрланди

Италияда чўмилиш ҳавзасига эга суперяхта концепти тайёрланди

Италиянинг Tankoa кемасозлик корхонаси S621 деб номланган қойилмақом яхта рендерини намойиш қилди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

62 метрли кемада инфинити сув ҳавзаси қурилган. “Инфинити сув ҳавзаси” бу чўмиладиган кичик ҳовуз бўлиб, ундаги сув гўёки уфққа қадар чўзилгандек тасаввур уйғотадиган тарзда декорацияланган бўлади (infinity – инг. чексизлик).

Tankoa президенти Гвидо Орси ўзига хос нодир яхта яратилишини урғулайди. Яхтани таниқли архитекторлар Франческо Пачковски ва Винченцо Руджиеро лойиҳалаштирди.

Кеманинг қуйруғи ўзига хос тарзда узайтирилиб ишланган. Корпуси пўлатдан, устқурмаси енгил қотишмадан ишланган. Кеманинг сув сиғими 900 тонна, лойиҳавий тезлиги 14 узел, яъни соатига 26 км. Автоном ҳолда 4500 денгиз мили (тахминан 8300 км) суза олади.

Tankoa Yachts ширкати 2008 йилда ташкил топган. У Генуяда жойлашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru