Google сюрреалистик расмлар яратадиган илова чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google сюрреалистик расмлар яратадиган илова чиқаради

Google сюрреалистик расмлар яратадиган илова чиқаради

Google Creative Lab дастурчилари бир қатор расм эффектларига эга, фотосфералар яратишга мўлжалланган Sprayscape номли илованинг синов вариантини чиқарди.

Агар Google Камерада фойдаланувчи атрофда бўлаётган ҳодисаларни шунчаки расмга олиш имкониятига эга бўлса, Sprayscape орқали эса кутилмаган эффектли расмларни тасвирга тушириш мумкин. Илова ёрдамида одамлар ва бошқа предметларни 360 градусли сюрреалистик форматда суратга олса бўлади. Натижада бир нечта тасвирларни устма-уст бетартиб жойлаштириш эффекти ҳосил бўлади.

Айни вақтда илова фаол бета-тест синовларидан ўтказилмоқда. Android қурилмалар фойдаланувчилари тез орада иловани Google Play’дан юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирча мазкур илованинг нега яратилгани маълум эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru