Meizu арзон пластик смартфон устида ишламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Meizu арзон пластик смартфон устида ишламоқда

Meizu арзон пластик смартфон устида ишламоқда

Хитойнинг Weibo номли микроблогида Meizu компаниясининг ҳали тақдим этилмаган М1611 моделидаги смартфонининг суратлари эълон қилинди. Бу ҳақда "Terabayt" нашри хабар берди.

Суратдаги телефон пластик корпусда ишланган ва 2.5D ойнаси билан ҳимояланган. Шунга қараб мутахассислар янги моделнинг арзон Blue Charm сериясига тегишли эканини тахмин қилишмоқда.
Meizu арзон пластик смартфон устида ишламоқда

Meizu арзон пластик смартфон устида ишламоқда

Янги модель 5 дюймли Full HD экран, 64-битли саккиз ядроли 1,8 ГГц частотада ишлайдиган MediaTek Helio P10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Қурилма сиғими 3000 мА/ст бўлган батареядан қувватланади.

Ҳозирча Meizu М1611 моделининг қачон тақдим этилиши маълум қилинмаган. Смартфон тахминан $134 нархида сотувга чиқарилиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru