Хитойнинг Huawei компаниясиги тегишли Honor бренди 18 октябрда Honor 6X смартфонини намойиш қилади. Бироқ мазкур янги модель тўғрисида тақдимотгача айрим муҳим тафсилотлар интернет тармоғида пайдо бўлди.
4PDA ресурсида берилган маълумотга кўра, Honor 6X тўлиқ металл корпусга эга бўлади, бармоқ изи сканери бу гал ҳам анъанавий тарзда телефоннинг орқа томонида жойлашади.
Гаджетга қўш камера камера ўрнатилиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда моделнинг тарқалган суратида иккита вертикал жойлашган асосий камерани пайқаш мумкин. Ҳозирча камера аниқлиги бўйича маълумот мавжуд эмас. Аммо баъзи тахминларга қараганда у Honor 8 камераси билан ўхшаш бўлиши мумкин.
TENAA маълумотларига асосан Honor 6X 5,5 дюймли Full HD дисплей, ишлаш частотаси 2,1 ГГц бўлган Kirin 625 процессори, ¾ ГБ тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Қурилма сиғими 3270 мА/ст бўлган батареядан қувватланади, EMUI 4.1 интерфейсидаги Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди.
Honor 6X тўрт хил рангда сотувга чиқарилади. Тахминий нархи- 210 доллар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади