Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди

Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди

HTC ҳам Apple’нинг изидан бориб, ўз телефонларидан 3,5 миллиметрли аудио-слотни олиб ташлашни режалаштирган кўринади. Ҳар ҳолда шу кунларда интернет тармоғида тарқалган янги HTC Bolt смартфонининг тасвирларига қараб худди шундай фикрга бориш мумкин.

Phonearena сайтида келтирилган хабарга кўра, ҳали расман тақдим этилмаган металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари Venture Beat ресурсида Acadia номи остида пайдо бўлган.

Янги смартфон ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt 2,5D-ойна билан қопланган 5,5 дюймли экран, йирик сенсорли камера, бармоқ изи сканери ўрнатилган Home тугмасига эга бўлади.
Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди

HTC Bolt Android 7.0 Nougat версиясида ишлаши кутилмоқда, унга 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, аудио сифатини кучайтирадиган HTC BoomSound профили ҳам истисно қилинмаган. Қурилма USB Type-C порти билан жиҳозланади.

Ҳозирча янги моделнинг тақдимот санаси ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Бироқ рендерларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, смартфон намойишига узоқ вақт қолмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru