LeEco Россияда биринчи фирма дўконини очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LeEco Россияда биринчи фирма дўконини очди

LeEco Россияда биринчи фирма дўконини очди

Арзон ва сифатли техника қурилмалари билан яхши танилган Хитойнинг LeEco компанияси Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзининг биринчи монобренд фирма дўконини очди. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, дўконда айни пайтда Le 2 ва Le Max 2 смартфонлари, аксессуарлар, LeMe симсиз наушниклари, телевизор ва Le Super Bike велосипедлари мавжуд.
LeEco Россияда биринчи фирма дўконини очди

Бироқ 15 октябрда бўлиб ўтган очилиш маросимида харидорлар Flash акцияси доирасида фақатгина чегирмали смартфонларни сотиб олишлари мумкин бўлган. Дўконда LeEco Le 2 14990 рубль ($238), LeEco Le Max 2 эса 29990 ($476) нархида сотувга қўйилди. Қолган маҳсулотларнинг нархлари бир неча кундан кейин эълон қилинади.

Хитой компанияси вакилларининг қайд қилишича, янги флагман LeEco Le Pro 3 2017 йилнинг бошида мазкур дўконда сотилишни бошлайди. Шу билан бирга, компания кейинги йилнинг биринчи чорагида Россияда ўзининг расмий онлайн кинотеатрини очишни ҳам режалаштирган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru