Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 31 октябр кунига қадар узайтирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 31 октябр кунига қадар узайтирилди

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 31 октябр кунига қадар узайтирилди

Beeline “Евраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) ҳалқаро мобил иловалар танловига иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш вақти узайтирилгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Бугунги кунда Ўзбекистондан танловда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган гуруҳлар сони 100га етди. Сўнги пайт мобайнида дастурга бўлган катта қизиқиш уйғонгани сабаб, рўйҳатдан ўтиш муддатини узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундай қилиб, биз энг кўп сонли иштирокчиларга ўз иқтидорларини намоиш этишлари учун имкон берамиз”.

31 октябр кунига қадар Ўзбекистонда мобил илова жорий қилган ҳар бир мутахассис www.eurasiamobilechallenge.com сайтида рўйҳатдан ўтиб, 2017 йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган биринчиликнинг ҳудудий босқичига уч йўлланмадан бирини олиши мумкин. Ҳудудий босқич ғолиби I, II ва III ўрин учун мос равишда умумий нархи $20 000, $15 000 ва $10 000 миоқдоридаги пуллик совринлар ва девайсларни қўлга киритади.

Танлов иштирокчиларининг ишлари ҳар бир иштирокчи-мамлакатнинг соҳа экспертлари томонидан новаторлик, муҳимлик, универсаллик ва ноёблик мезонлари бўйича баҳоланади. Танловнинг финали 2017 йилнинг феврал ойида Барселонадаги Mobile World Congress доирасида бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru