Samsung Galaxy Grand Prime+ Mediatek процессорида ишлайдиган илк Samsung cмартфони бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy Grand Prime+ Mediatek процессорида ишлайдиган илк Samsung cмартфони бўлиши мумкин

Samsung Galaxy Grand Prime+ Mediatek процессорида ишлайдиган илк Samsung cмартфони бўлиши мумкин

Ўтган ойда Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва Хитойнинг Mediatek компаниялари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришишди. Келишув натижасига кўра Хитойнинг Mediatek фирмаси кореялик гигантга процессорлар етказиб бериши тасдиқланган.

Яқинда турли бенчмаркларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, янги авлоддаги Galaxy Grand Prime+ модели Samsung’нинг Mediatek процессорида ишлайдиган илк смартфони бўлиши кутилмоқда. Antutu’да мазкур смартфон ҳақида берилган тафсилотларда Mali-T720 русумидаги график адаптер ўрнатилган MediaTek MT6737T процессори кўрсатилган.

Antutu’да келтирилган ахборотда Galaxy Grand Prime+ телефони 5,5 дюймли аниқлиги 960 х 540 пиксель бўлган экран, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлиши ёзилган. Шунингдек, смартфонга 8 МПли асосий ва 5 Мпли олд камера модуллари ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан 3 ҳафта олдин Geekbench бенчмаркида ҳам мазкур смартфонга қарашли айрим тафсилотлар маълум қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru