Dyson V8 – симсиз ва шовқинсиз чангютгич » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Dyson V8 – симсиз ва шовқинсиз чангютгич

Dyson V8 – симсиз ва шовқинсиз чангютгич

Dyson фирмасининг Dyson V8 номли янги симсиз чангютгичи футуристик дизайн ва қулай эргономик хусусиятларга эга. Шунинг учун ундан нафақат полларни тозалашда, балки бошқа нотекис юзаларни саранжом-саришта қилишда ҳам фойдаланса бўлади.
Dyson V8 – симсиз ва шовқинсиз чангютгич

Чангютгични бир марта тўлиқ зарядлаб, уни 40 дақиқа давомида ишлатиш мумкин. Гаджет 5 йиллик фаол фойдаланишга мўлжалланган. Аккумуляторни 700 мартагача қайта зарядлаш мумкин. Чангютгич контейнерини чиқиндилардан тозалаш пайтида циклон тизими юқорига кўтарилади, силикон гардиш эса ундаги барча чанг ва қолдиқларни яхшилаб бартараф этади.
Dyson V8 – симсиз ва шовқинсиз чангютгич

Моделга қуввати 425 Вт бўлган рақамли двигатель ўрнатилган. У аввалги Dyson чангютгичидаги мотордан 75 Вт ортиқроқ қувватга эга, бироқ шовқин даражаси 50 фоизга камроқ.

Dyson V8 чангютгичининг оғирлиги — 2,6 кг. Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия қилинган нархи 750 доллар атрофида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru