18:08 / 20.10.2016
13 548

Beeline абонентлари гудок ўрнига мусиқани бепул ёқтиришлари мумкин

Beeline абонентлари гудок ўрнига мусиқани бепул ёқтиришлари мумкин

Beeline абонентлар “Менинг мусиқам” хизматини 2017 йилнинг 31 январ кунига қадар мутлақо бепул ёқтиришлари мумкинлиги ҳақида хабар беради.

“Менинг мусиқам” хизмати 2007 йил июн ойида ишга туширилган. У қўнғироқ қилаётган абонент учун стандарт уланиш сигналини оммавий мусиқа, ҳазил ёки ғаройиб товуш билан алмаштириш имконини беради. Эндиликда “Менинг мусиқам” https://sm.beeline.uz сайтидан мусиқа харид қилинганда, 0644 рақамига қўнғироқ қилинганда, шунингдек, мусиқани кўчириб ёки совғага олганда автоматик равишда ишга тушади. Бундан ташқари, дўстингизнинг сизга ёқиб қолган мусиқасини, агар у ҳам Beeline абоненти бoлса, осонгина кўчириб олиш мумкин. Бунинг учун мусиқани гудок ўрнида эшитаётган вақтда * ни териш зарур. Бундан кейин телефонга SMS келади, унга, агар дўстингизнинг мусиқасини ўрнатишни истасангиз, “Ҳа” сўзи, истамасангиз, “Йўқ” сўзи билан жавоб қайтаришингиз керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline абонентлари гудок ўрнига мусиқани бепул ёқтиришлари мумкин