Металл корпусли Oppo R9s ва Oppo R9s Plus намойиш этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Металл корпусли Oppo R9s ва Oppo R9s Plus намойиш этилди

Металл корпусли Oppo R9s ва Oppo R9s Plus намойиш этилди

Бундан бир неча кун олдин сайтимизда Хитойнинг Oppo компанияси илғор камерали смартфон тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хитойлик шоввоз кеча расман Oppo R9s ва Oppo R9s Plus моделларини намойиш қилди.

Ҳар иккала смартфон тўлиқ металл корпусга эга, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган. Қурилмаларга ўрнатилган кучли модулли камералар, шубҳасиз, уларнинг энг муҳим хусусиятига айланди. Иккала модель 16 МПли асосий ва 16 МПли олд камера билан қувватланган. Асосий камерага иккитали фокуслаш технологияси қўлланган, Sony IMX398 сенсори базасида ишлайди. Асосий камера диафрагмаси — f/1,7, олд камераники эса f/2,0.
Металл корпусли Oppo R9s ва Oppo R9s Plus намойиш этилди

Oppo R9s Corning Gorilla Glass 5 технологияси қўлланган 5,5 дюймли Full HD экран билан таъминланган. Иккинчи моделнинг дисплей ўлчами 6 дюймни ташкил қилади. Техник кўрсаткичлари бўйича Oppo R9s смартфонидан фарқ қилмайди.
Металл корпусли Oppo R9s ва Oppo R9s Plus намойиш этилди

Oppo R9s моделига 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Oppo R9S Plus версияси эса 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга. Ҳар иккила модель иккита SIM-картага ишига мўлжалланган. VOOC Flash Charge технологиясидаги тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Смартфонлар Android 6.0.1. Marshmallow дастурида ишлаши ҳақида хабар берилган.

Нарх-наво

Oppo R9s савдоси шу ой охирида, Oppo R9s Plus сотувлари эса декабрь ойида бошланади. Oppo R9s моделини $415, Oppo R9s Plus версиясини эса $519 нархида харид қилиш мумкин бўлади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru