Samsung флагман смартфонлар учун 8 ГБли LPDDR4 модулни ишлаб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung флагман смартфонлар учун 8 ГБли LPDDR4 модулни ишлаб чиқди

Samsung флагман смартфонлар учун 8 ГБли LPDDR4 модулни ишлаб чиқди

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси мобил қурилмалар саноатида биринчилар қаторида 8 ГБли LPDDR4 модулни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Бундай модуль келгусида йирик оператив хотирага эга бўлган кучли флагман смартфон ва планшетларни тайёрлашган замин яратади.

Фирма муҳандислари биргина корпусга 10 нм стандартида ишлайдиган 4 та 16 гигабитли чипни жойлаштиришди. Ушбу процессор ёрдамида катта экранли қурилмаларда Ultra HD форматидаги тасвирларни кўриш мумкин. Бундан ташқари, мазкур процессор ёрдамида VR-технология, 4К-видео ва қўш камерали йирик тезкор хотира сиғимини талаб қиладиган флагманларни тайёрлаш кўзда тутилган. 3D News сайтининг маълум қилишича, янги хотира тизими 64-разрядли шинага эга бўлиб, маълумот ўтказиш қобилияти сониясига 34 гигабайтни ташкил этади.
Samsung флагман смартфонлар учун 8 ГБли LPDDR4 модулни ишлаб чиқди

Корпус габаритлари 15 × 15 × 1,0 мм бўлиб, уни энг юпқа дизайнли қурилмаларга ҳам ўрнатиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, модулни UFS-хотира ва мобил жараён иловалари билан интеграциялаш мумкин.

Ҳозирча модулнинг қачон сотувга чиқишига аниқлик киритилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru