Samsung Galaxy C9 Pro ҳақидаги тафсилотлар анонсгача ошкор бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy C9 Pro ҳақидаги тафсилотлар анонсгача ошкор бўлди

Samsung Galaxy C9 Pro ҳақидаги тафсилотлар анонсгача ошкор бўлди

Бугун Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Хитойда Galaxy C9 Pro смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бироқ мазкур моделга тегишли муҳим тафсилотлар TMall номли ритейлер томонидан тақдимотгача ошкор этилди.

Terabayt.uz сайтида ёзилишича, Samsung Galaxy C9 Pro модели тўлиқ металл корпус билан ўралган, антенна чизиқлари янги дизайнда ишланган. Унга диагонали 6 дюймли Full HD аниқлигидаги AMOLED экран, 16 МПли асосий камера, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Модель саккиз ядроли Snapdragon 653 процессорида ишлайди. Доимий хотира сиғимини 256 ГБгача бўлган microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Samsung Galaxy C9 Pro ҳақидаги тафсилотлар анонсгача ошкор бўлди

Қурилмага ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 4000 мА/соат бўлиб, тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Гаджет Android 6.0.1 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатади. Samsung Galaxy C9 Pro смартфони 470 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru