VivoBook Max X441 — ASUS’дан янги ноутбук » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

VivoBook Max X441 — ASUS’дан янги ноутбук

VivoBook Max X441 — ASUS’дан янги ноутбук

Тайваннинг ASUS компанияси ўртача нарх сегментига мансуб 14 дюймли VivoBook Max X441 ноутбукини намойиш қилди. Модель уй ва офисда кундалик ишларни бажаришга мўлжалланган, мобил ва ихчам. Гаджет турли конфигурация ва рангларда ишлаб чиқарилади.

ASUS VivoBook Max X441 қурилмасига Intel’нинг энг содда Celeron чипидан бошлаб еттинчи авлоддаги илғор Core i7 (Kaby Lake архитектураси) процессорилари, шунингдек, 2 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce 930MX графикаси ўрнатилади. Ноутбукка 16 Гбгача бўлган DDR4 оператив хотира, 2 ТБ винчестер жойланиши мумкин. Экран конфигурацияга қараб HD ёки Full HD аниқлигида бўлади.

Гаджетнинг габаритлари 348 х 242,8 х 27,6 мм, оғирлиги 1,75 килограмм. Беш хил рангда сотувга чиқарилади. Ҳозирча моделнинг нархи тўғрисида маълумот берилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru