HTC Хитойда юзлаб VR-кафеларни очишни режалаштирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

HTC Хитойда юзлаб VR-кафеларни очишни режалаштирмоқда

HTC Хитойда юзлаб VR-кафеларни очишни режалаштирмоқда

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой яқин келажакда виртуал реаллик технологияларининг энг йирик бозорига айланиши мумкин. Жорий йилда мазкур бозорнинг умумий капитали 860 миллион долларни ташкил қилиши қайд этилган.

Хитойда ушбу технологиянинг ривожланишида виртуал реаллик кафелари муҳим ўрин эгалламоқди. Бундай кафеларда ташриф буюрувчиларга хизмат қиладиган ўнлаб VR аркадалар мавжуд. Terabayt.uz сайтининг маълум қилишича, Тайваннинг HTC компанияси мазкур тренднинг имкониятларини тезда илғади ҳамда Тайбэй, Шэньчжен ва Пекин шаҳарларида бир нечта VR-кафеларни очишга ҳам улгурди.
HTC Хитойда юзлаб VR-кафеларни очишни режалаштирмоқда

HTC кейинги йилда Хитой бўйлаб юзлаб мана шундай кафеларни ташкил қилишни режалаштирган. Фирма ушбу виртуал реаллик кафелари оммалашишига ҳеч ҳам шубҳа қилмайди. Боиси Хитойда интернет кафелар жуда кенг тарқалган (тахминан 146 мингта).

Эслатиб ўтамиз, HTC компанияси Mobile World Congress 2015 кўргазмасида HTC Vive виртуал реаллик шлемларини тақдим қилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru