LG фирмаси Apple Macbook учун 5К аниқлигидаги монитор тайёрлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG фирмаси Apple Macbook учун 5К аниқлигидаги монитор тайёрлади

LG фирмаси Apple Macbook учун 5К аниқлигидаги монитор тайёрлади

Жанубий Кореянинг LG компанияси LG UltraFine 5K ва UltraFine 4K мониторларини тайёрлади. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, мазкур мониторлар Apple MacBook ва MacBook Pro ноутбукларига қўшимча сифатида яратилган.

Terabayt сайтида ёзилишича, LG UltraFine 5K модели 27 дюймли 5120 x 2880 пиксель аниқлигидаги IPS дисплей билан жиҳозланади. Экраннинг ҳар бир дюймида 218 та пиксель жойланган. Портлардан Thunderbolt 3 ва учта USB 3.1 Type-C кўзда тутилган. Монитор MacOS дастури билан интеграцияланган бўлиб, ундаги ёрқинлик ва товуш даражасини бевосита ноутбукдан бошқариш мумкин.

UltraFine 4K мониторига эса 21 дюймли 4К аниқликдаги (4096 х 2304 пиксель) IPS экран ўрнатилган. Дюймдаги пикселлар сиғими 219 та. MacBook’ка уланиш учун ажратилган USB Type-C порти ва периферия учун учта USB 2 Type-C портларига эга.

LG UltraFine 5K модели $1299, UltraFine 4K монитори эса $699 нархида ноябрь охирида сотувга чиқарилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru