Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Кеча АҚШнинг Apple компанияси ҳар йили ўтказиладиган кузги тақдимот доирасида янги Mac ноутбуклари ва компьютерларини намойиш қилди. “Олма” томонидан бу гал намойиш этилган Macbook Pro тақдимотнинг энг асосий гаджетига айланди. Бу йилги Apple ноутбуклари ҳақида аввалроқ пайдо бўлган барча миш-мишлар тасдиқланди.

Корпус

Terabayt нашрининг ёзишича, Macbook Pro ноутбуки клавиатурасининг юқори қисмида сенсорли OLED технологиясида ишланган TouchBar жойланган, янги гаджет аввалги Macbook’лардан бир мунча ихчам ҳамда алюминий корпусга эга бўлган.
Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Ноутбук икки хил версияда тайёрланган: биринчи 13,3 дюймли экран билан жиҳозланган кичик вариантининг корпус қалинлиги 14,9 мм, оғирлиги – 1,3 килограмм. Катта экранли Macbook’ка эса 15,4 дюймли дисплей ўрнатилган, оғирлиги – 1,8 кг.
Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Ноутбукларга самарали совитишни таъминлаш учун иккита кулер ўрнатилган. Macbook Pro моделида сенсорли трекпад икки бараварга катталашган. У шишадан ишланган ва Force Touch технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Янги технологиялар

Мана энди ноутбукка қўлланган янги технология сенсорли TouchBar ҳақида гаплашсак. Клавиатуранинг юқорисида жойланган янги тачбар турли интерфаол функцияларни бажариши мумкин. Унда тизимни назорат қилиш функциялари (ёрқинлик, товуш) ва Siri ассистентини чақиришга хизмат қиладиган тугма ҳам кўзда тутилган. Панелдаги бошқариш тугмалари танлаш ва ўрнатиш мумкин.
Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Бундан ташқари, Apple илк маротаба ноутбукка дактилоскопик сенсорни қўллади. Бу йилги Macbook Pro қурилмасида Touch ID қувват тугмасига интеграцияланди ва сапфирли ҳимоя қобиғи билан қопланди. Ҳимоя тизими учун янги Apple T1 чипи жавоб беради. Энг қизиғи, сканер фойдаланувчининг бармоқ изини аниқлаб, автоматик равишда унинг аккаунтига киради.

Процессор ва портлар

15,4 дюймли Macbook Pro ноутбукига 2 133 МГц частотада ишлайдиган Intel Core i7 процессори ўрнатилган. Кичик версия эса Core i5 ёки Core i7 процессорларидан қувватланади. Ноутбукларнинг икки тарафида иккитадан USB Type-C (Thunderbolt 3) портлари жойланган. Чап тарафда 3,5 миллиметрли аудиослот сақлаб қолинди.

Хотира

Янги SSD-тўплагичлар 2 ТБ хотирага эга бўлди, тезлиги – 3,1 ГБ/с. Бу кўрсаткич аввалги ноутбукдан 50%га юқори.

Дастур ва батарея

Янги Macbook’лар macOS Sierra дастури базасида ишлайди, қурилманинг батареяси 10 соатлик автоном ишлашни таъминлайди. 13,3 дюймли версия оддий клавиатура ва USB Type-C порти билан ҳам сотувга чиқарилиши режаланган. У айнан MacBook Air ихлосмандларига мўлжалланади.

Нарх

13,3 дюймли Macbook Pro $1799, 15,4 дюймли версияси эса $2399 нархида сотувга чиқади. Иккита USB Type-C порт ва оддий механик клавиатура билан жиҳозланган версиянинг нархи эса 1499 долларни ташкил қилади.
Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Янги Apple TV иловаси

Ноутбуклардан ташқари, фирма Apple TV приставкаси ва iOS базасида ишлайдиган мобил қурилмалар учун янги TV деб аталган иловани ҳам тақдим этди. Иловага Siri ассистенти интеграцияланди. Шунингдек, унга тўғридан-тўғри трансляцияни сошлаш функция ҳам жорий этилди.
Apple тақдимотидан: янги Macbook Pro ва Apple TV

Иловани Apple TV, iPhone ва iPad қурилмаларига ўрнатса бўлади. Иловадаги маълумотлар қурилмалар орасида синхронланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru